Жамоат хавфсизлиги университети Бакалавриат факултети 3-босқич курсанти Раимова Диёра Чори…

Жамоат хавфсизлиги университети Бакалавриат факултети 3-босқич курсанти Раимова Диёра Чори қизи 2023/2024-ўқув йили…

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023-йил 4-декабрдаги "2023/2024-ўқув йили учун Республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичи талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини тайинлаш тўғрисида"ги 516-сон буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Бакалавриат факултети 3-босқич курсанти Раимова Диёра Чори қизи 2023/2024-ўқув йили учун бакалавриат босқичида "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси"га сазовор бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан курсант Раимова Диёра Чори қизини Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига сазовор бўлганлиги билан чин юракдан қутлаймиз.

802
Чоп этиш
Text to speech