Самарқанд шаҳрида "Қуролли Кучлар ташкил топганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни" байрами муносабати билан ёшларда ҳарбий ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган "Халқ билан армия - бир тану бир жон" шиори остида "Саломатлик учун 5000 қадам" оммавий пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.
Шаҳарнинг Алишер Навоий кўчасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган масофани Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, Қўриқлаш хизмати, Ички ишлар ходимлари ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва бошқа таркибий тузилмалар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан иборат 3000 нафардан ортиқ инсонлар катта куч ва ғайрат ила босиб ўтишди.
Yurish marafonidan song salomatlikni mustakkamlashga karatilgan badantarbiya mashgulotlarini olib borishdi. Bu kabi imkoniyatlar viloyatimizning barcha tumanlarida davom etmoqda.