Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг тегишли буйруғи билан юридик фанлар доктори, профессор, подполковник Турғунов Ойбек Каримович Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Жамоат хавфсизлиги университети Махсус факультет бошлиғи лавозимида хизмат фаолиятини юритган.
Ушбу тайинлов ҳамда таваллуд топган кун муносабати билан Университет раҳбарияти ҳамда шахсий таркиби подполковник Турғунов Ойбек Каримовични самимий муборакбод этади ва келгусида хизмат фаолиятида улкан зафарлар, хонадонига эса оилавий хотиржамлик тилайди.
Бугун Турғунов Ойбек Каримович 47 ёшни қарши олдилар.