Жорий йилнинг 27- ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи полковник М.X.Рустамбаев Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармасига ташриф буюрди. Ташриф чоғида ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.