Миллий гвардия – ёшлар нигоҳида

Миллий гвардия – ёшлар нигоҳида

Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори ижроси юзасидан ҳамда “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” доирасида 2023 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида ҳудудий умумтаълим мактаблари жами бўлиб 100 га яқин ўқувчи-ёшлари учун “Миллий гвардия – ёшлар нигоҳида” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Тадбирга ташриф буюрган ўқувчи-ёшлар билан “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети тарихи, бугунги куни ва ўқишга кириш тартиби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатидан сўнг, ўқувчи-ёшлар эътиборига Оркестр жамоаси, курсантлар таркибидан иборат қўл жанги ва қурол билан кўргазмали саф гуруҳлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Кўргазмали чиқишларлардан сўнг, ўқувчи-ёшларни жамоаларга бўлган ҳолда улар ўртасида спортнинг “Кроссфит” тури бўйича мусобақа ташкиллаштирилди. Кўтаринки руҳда ўтган спорт мусобақасидан сўнг, ўқувчи-ёшлар эътиборига ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар, ҳарбий либос намуналари, радиоалоқа воситалари кўргазмаси намойиш этилди. Шундан сўнг, ўқувчи-ёшларни гуруҳларга бўлган ҳолда, улар учун Университет ҳудудлари бўйлаб саёҳат ташкиллаштирилди.

 

574
Чоп этиш
Text to speech