“Автомобил техникаларини ишлаб чиқариш ва эксплуатациясида инновацион технологияларнинг қў…

“Автомобил техникаларини ишлаб чиқариш ва эксплуатациясида инновацион технологияларнинг қўлланилиши” мавзусида респ…

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси, ИИВ Академияси, Тошкент давлат транспорт университети вакиллари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида 2022 йил 22 декабрь куни “Автомобил техникаларини ишлаб чиқариш ва эксплуатациясида инновацион технологияларнинг қўлланилиши” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Бронетанк ва автомобил техникаси” профессор- ўқитувчилари Н.Аслонов, Х.Ирисов, ЖХУ бўлим катта офицери майор Жумаев Хусниддин “Автомобилларни амалий бошқариш машқларида қўлланиладиган кичик электромобилнинг конструктив ва эксплуатацион параметрларини асослаш” мавзусидаги илмий тезиси билан қатнашдилар. Анжуман қатнашчиларининг қизиқтирган саволларига жавоблар берди ва анжуман якунлари бўйича ЖХУ бўлим катта офицери майор Жумаев Хусниддин анжумандаги фаол иштироки учун “Ташаккурнома” билан тақдирланди.

577
Чоп этиш
Text to speech