Магистратура

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети магистратурасига офицер лавозимларидаги ҳарбий хизматчиларни қабул қилиш тартиби.

Магистратурага қабул қилишдаги қўйиладиган талаблар!!!

Университет магистратурасига 5 йил ва ундан кўп хизмат стажига эга бўлган, камида «майор» офицер лавозимларида хизмат ўтаётган, ўқишга қабул йилининг 31 декабригача 45 ёшдан ошмаган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) қабул қилинади. Магистратурага ўқишга қабул қилинган шахсларнинг охирги эгаллаб турган лавозими учун белгиланган пул таъминоти ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.

Магистратурага кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 10 апрелдан 1 июнга қадар қабул қилинади.

Университет магистратура тингловчилари контингентини сифатли бутлаш учун касбий тайёргарлик, чет тили (чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган даражадаги миллий ёки халқаро сертификатлари мавжуд бўлмаганлар учун) ва жисмоний тайёргарлик бўйича саралаш имтиҳонлари ҳамда тест синовлари ўтказилади. Шу муносабат билан, июнь-август ойларида Университетда йиғин ўтказилади.

Магистратурага ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар ўзининг бевосита командирлари (бошлиқлари) номига мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ билдирги билан мурожаат қиладилар.

(10-илова)

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси __________ вилояти (шаҳар)

бошқармаси бошлиғи _____________________________ га

(ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)

 

БИЛДИРГИ

Менга Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга ва танловда иштирок этишга рухсат беришингизни сўрайман.

Танловда магистратуранинг ____________________________________________________________

(мутахассисликнинг номланиши)

мутахассислиги бўйича иштирок этаман.

Тест синовларини __________________________ тилида _________________________ алифбосида

(давлат, қорақалпоқ, рус)                 (кирилл, лотин)

топшираман.

Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) _____________________________________ тилида

                                                             (чет тилининг номи)

топшираман.

_______________________ __________________________________________

              (имзо)                                                          (Ф.И.О.)

 

20__ йил «_____» ____________________

Билдиргига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

маълумотнома-объективка;

яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумот;

номзод учун бевосита командири (бошлиғи) томонидан берилган тавсифнома;

ҳарбий (хизмат) гувоҳнома нусхаси;

ҳарбий-тиббий комиссия томонидан берилган тиббий маълумотнома;

олий маълумот тўғрисидаги дипломдан (иловаси билан) нусха;

нашр этилган мақолалари ва ўқув қўлланмаларнинг рўйхати (мавжуд бўлганда);

чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларнинг асл нусхаси (мавжуд бўлганда);

давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлашга рухсатнома (2-шакл);

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси (мавжуд бўлганда).

Миллий гвардия ҳудудий бошқармаларида Университет магистратураси тингловчилигига номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилади, номзодларнинг умумий рўйхати шакллантирилади ва белгиланган тартибда номзодларнинг расмийлаштирилган шахсий йиғмажилдлари ҳар йили 1 июнга қадар (шу куни ҳам) Қабул комиссиясига юборилади.

Ҳужжатлар белгиланган муддатда тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда номзодга камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни такроран тақдим этиш учун жорий йилнинг 1 июнига қадар имконият берилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш учун белгиланган муддат тугагандан сўнг уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.

Саралаш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодлар қуйидаги фанлар бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширади:

мутахассислик фанлари;

маънавий-маърифий тайёргарлик;

чет тили (чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган даражадаги миллий ёки халқаро сертификатлари мавжуд бўлмаганлар учун).

Тест синовларини ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан белгиланади.

Тест синовлари Давлат тест маркази билан келишилган муддатларда, тўлов-шартнома асосида Тошкент шаҳридаги катта сиғимли биноларда ўтказилади.

Тест синовларининг натижалари қабул квоталари доирасида белгиланган рейтинг тизими бўйича Давлат тест маркази томонидан аниқланади.

Т/р

Мутахассислик (йўналиш) номи

Бериладиган

малака

Таълим

шакли

Ўқиш

муддати

Магистратура

1.

Жамоат хавфсизлигини тезкор-тактик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти

соҳалар бўйича

менежер

кундузги

1 йил

 

2.

Тарбиявий-психологик таъминлашнинг

қўмондонлик-штаб фаолияти

психолог

кундузги

 

3.

Қўриқлаш фаолиятини таъминлашнинг

қўмондонлик-муҳандислик фаолияти

электротехник

комплекслар ва

тизимлар муҳандиси

кундузги

1 йил

 

4.

Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш

юрист

кундузги

1 йил

 

5.

Иқтисодий хавфсизлик

иқтисодчи

кундузги

1 йил

 

 

ИЗОҲ: Қўшимча маълумотлар билан танишиш истагида бўлган талабгорлар, 2021 йилнинг 6 август кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 500-сонли қарори билан танишишлари тавсия этилади. “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги  университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақида.

Text to speech