Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ўртасида 2022-йил 13-октябрда имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан жорий йилнинг 2-декабр куни Жамоат хавфсизлиги университетида Бакалавриат факултети 3-босқич "Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш" йўналиши 134-ўқув гуруҳи курсантлари билан "Паспорти тизими соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик" мавзуси бўйича Шайхонтохур тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида амалий тажрибага ега бўлган малакали мутахассис ходимлар иштирокида Амалий машғулот ўтказилди. Машғулот давомида курсантлар паспорт тизими қоидаларини бузган фуқароларга бевосита маъмурий баённома расмийлаштириб, билимларини амалий жиҳатдан янада мустаҳкамлашди.