Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-ноябр кунидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Ф-72-сон Фармойиши ижросини таъминлаш бўйича Жамоат хавфсизлиги университетининг магистратура босқичи тингловчилари подполковник М. Дусқобилов ва С. Юлдашевлар томонидан жорий йилнинг 6-декабр куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари 7531 ҳарбий қисмда ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди. Магистратура тингловчилар томонидан ҳарбий қисм шахсий таркибига янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти, ундаги ўзгаришлар ва янги киритилган моддалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбир якунида шахсий таркибни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.