Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-ноябр кунидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Ф-72-сон Фармойиши ижросини таъминлаш бўйича Жамоат хавфсизлиги университетининг магистратура босқичи тингловчиси mayor М.A.Муминова томонидан жорий йилнинг 7-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейида давра суҳбати ўтказилди. Магистратура тингловчиси томонидан ўқувчиларга янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти, ундаги ўзгаришлар ва янги киритилган моддалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбир якунида ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.