Бугун юртимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Умумхалқ хайрия ҳашарида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети шахсий таркиби ҳам фаол иштирок этмоқда. Мазкур хайрия ҳашарида ҳарбий хизматчилар университет ҳудудига ҳар хил турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва гуллар экиб, иш жойини обод қилишмоқда.