Спортнинг Бешкураш тури бўйича мусобақа ўтказилди

Спортнинг Бешкураш тури бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ДХХ, ҚК, ИИВ, ФВВ Академиялари, Божхона институти ва Жамоат хавфсизлиги университети курсантларини ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-аҳлоқий руҳда ҳамда жисмонан соғлом этиб тарбиялаш бўйича ҳамкорлик режасига асосан жорий йилнинг 29-30 март кунлари Университет томонидан спортнинг "Бешкураш" туридан мусобақа ўтказилди. Ушбу мусобақада курсантлар 100 метрга югуриш, 4х100 метрга югуриш эстафетаси, турникда кўтарилиб тўнтарилиш, 3000 метрга югуриш, 24 кг тошни кўтариш бўйича беллашдилар. Мусобақа натижасига кўра фаҳрли биринчи ўринни Қуролли Кучлар академияси, иккинчи ўринни Жамоат хавфсизлиги университети ва учинчи ўринни Фавқулотда вазиятлар вазирлиги академияси эгаллади. Совриндорлар диплом, медаль, кубок ва совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, мусобақадаги ҳар бир бешта спорт турлари бўйича "Энг юқори натижаси учун" номинациялари бўйича ҳам курсантлар тақдирланди.

216
Чоп этиш
Text to speech