Референдум қонунчилиги бўйича учинчи босқич машғулотлари якунланди

Референдум қонунчилиги бўйича учинчи босқич машғулотлари якунланди

2023 йилнинг 29–30 март кунлари Фарғона вилоятининг жами 19 та туман-шаҳарларида референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари раис, раис ўринбосари ва котибларидан иборат 876 нафар тингловчининг ўқуви ўтказилди.
Ушбу машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг биринчи ўринбосари, ю.ф.д, профессор, подполковник О.К.Турғунов раҳбарлигидаги Университет профессор-ўқитувчилари таркибидан иборат республика ва ҳудудий тренерлар гуруҳи томонидан муваффақиятли ташкил этилди. Бунга тингловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказининг электрон платформаси орқали топширилган тест синовларида қўлга киритилган 95,5 фоизлик натижани мисол сифатида келтириш мумкин.
6 та мавзудан иборат маъруза ва амалий машғулотлар тақдимот материаллари ва роликлар асосида, замонавий таълим методларидан фойдаланган ҳолда олиб борилмоқда.
Машғулотлар мониторингини амалга ошириш жараёнида вилоятдаги мавжуд референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари фаолиятини референдум қонунчилиги асосида ташкил этиш юзасидан услубий ва амалий кўмак кўрсатилмоқда.
Режага асосан бугун – жорий йилнинг 31 март куни Фарғона вилоятининг туман-шаҳарлари марказларида машғулотларнинг 4-босқичи бошланди.

161
Чоп этиш
Text to speech