Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИКНИНГ ТАЪМИНЛАШ…

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИКНИНГ ТАЪМИНЛАШ АСОСЛАРИ” мавзусидаги …

Бутун дунёда содир бўлаётган табиий офатлар, климатик ўзганишлар ўз аксини Инсоният ҳаёти, саломатлигида кўрсатиб келмоқда.Албатта, буларнинг негизида асосий сабабчи бўлиб ҳам Инсон ўтиради. Экологик муаммолар энг мураккаб муаммолар қаторига киради, негаки уларни хал этишда кеч бўлган муаммолар ҳам бор. Буларни мисоли сифатида, Озон қатламини емирилиши, чучуқ сувнинг камайиши, хаво хароратининг ўзгариши, Орол денгизининг  қуришини келтиришимиз мумкин. Экологик хавфсизликни таъминлаш, атроф-муҳитни химоя қилиш ва эъзозлаш бугунги куннинг энг долзарб ва муҳим , глобал миқёсига қўтарилган масаласи бўлиб хисобланади. Шу сабабли, экологик хавфсизлик масаласи Миллий хавфсизликнинг йўналишларида муҳим аҳамиятга эгадир. Бугун мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни асраб-авайлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Конституциямизда атроф-муҳитга бўлган муносабатларни тартибга солишнинг фундаментал негизи мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, бу борада 30 га яқин муҳим қонунлар ҳамда 200 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари ҳаётга татбиқ этилди, қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди. Шулар қаторида, 2019 йил 30 октябр кунидаги  “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон  Республикасининг  атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ 5863-сонли Фармони, Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 феврал кунидаги “Экологик ҳавфсизлик тўғрисидаги умумий техник регламентининг тасдиқлаш ҳақида”ги 95-сонли Қарори, Ўзбекистон  Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 03.10.2018 йилдаги ПҚ-3956-сон Қарори, Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий-тадқиқот базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  27.11.2018 йилдаги қарори, 26.11.2018 йилдаги 958-сон Қарорида қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида,  Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Табиий фанлар” ва “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш” кафедралари ҳамкорлигида 2023 йил 28 феврал куни “Экологик ҳавфсизликнинг таъминлаш асослари”  мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Конференция материаллари бўйича тўплам нашр этиш режалаштирилган.

Конференция ишида қуйидаги ташкилотлар, муассасалар иштирок этишди:

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
  3. Ўзбекистон Экологик партияси
  4. Ўзбекистон Экоҳаракати
  5. Мирзо-Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
  6. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
  7. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси
  8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академияси
  9. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар Академияси
  10. Чирчиқ олий танк қўмондонлик-мухандислик билим юрти
  11. Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари ва магистрлар таркиби.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва Ўзбекистон Экологик Ҳаракати ўртасида Ҳамкорлик Меморандумига имзо қўйилиш тадбири ўтказилди. Мазкур Меморандум асосида: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”, “Экологик хавфсизлик” “Таълим тўғрисида”ги қонунларига амал қилиш. Атроф-муҳит муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакатнинг ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашиш:

- узлуксиз экологик таълим ва тарбия тизимини такомиллаштириш, аҳолининг экологик маданияти даражасини юксалтириш, уларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш;

- ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга ва ёшларни табиат ҳамда унинг ресурсларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашга кўмаклашиш;

- Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ундан келиб чиқадиган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, илмий-амалий назарий аҳамиятга эга бўлган тадбирлар ўтказиш, мамлакатда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш сингари вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларнинг самарадорлигини оширишда иштирок этиш.

385
Чоп этиш
Text to speech