Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида Бобур таваллудининг 540 йилигига…

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида Бобур таваллудининг 540 йилигига бағишлаб катта танлов ўт…

Жорий йил 28-март куни Президентимизнинг шу йили 26-январь кунидаги №20 сон қарори ижроси юзасидан Университет Ёшлар иттифоқи, "Ижтимоий-гуманитар фанлар" кафедраси ва Тошкент вилояти Ёшлар иттифоқи Кенгаши ҳамкорлигида "Бобур - умумармия ёшлари нигоҳида" кўрик танлови бўлиб ўтди. Танловда бир қатор ҳарбий таълим муассасалар ва ҳарбий қисм курсант ва аскарларининг жамоалари ўзаро беллашишди. Танлов шартлари бўйича барча шартларда юқори балл тўплаган университетимизнинг "ЖАСОРАТ" жамоаси фаҳрли 1 ўринни қўлга киритди. Университетимизнинг ёш бобуршуносларини ушбу ютуқ билан муборакбод этиб қоламиз. Зеро, Заҳириддин Муҳаммад Бобур издошлари ҳамиша зафарларга мос авлоддир.

304
Чоп этиш
Text to speech