Магистратура

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети магистратурасига офицер лавозимларидаги ҳарбий хизматчиларни қабул қилиш тартиби.

Магистратурага қабул қилишдаги қўйиладиган талаблар!!!

Университет магистратурасига 5 йил ва ундан кўп хизмат стажига эга бўлган, камида «майор» офицер лавозимларида хизмат ўтаётган, ўқишга қабул йилининг 31 декабригача 45 ёшдан ошмаган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) қабул қилинади. Магистратурага ўқишга қабул қилинган шахсларнинг охирги эгаллаб турган лавозими учун белгиланган пул таъминоти ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.

Магистратурага кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 10 апрелдан 1 июнга қадар қабул қилинади.

Университет магистратура тингловчилари контингентини сифатли бутлаш учун касбий тайёргарлик, чет тили (чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган даражадаги миллий ёки халқаро сертификатлари мавжуд бўлмаганлар учун) ва жисмоний тайёргарлик бўйича саралаш имтиҳонлари ҳамда тест синовлари ўтказилади. Шу муносабат билан, июнь-август ойларида Университетда йиғин ўтказилади.

Магистратурага ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар ўзининг бевосита командирлари (бошлиқлари) номига мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ билдирги билан мурожаат қиладилар.

Text to speech