КAФЕДРA ҲAҚИДA УМУМИЙ МAЬЛУМОТ
Кафедранинг мақсади - мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталигига бўлган ҳар қандай таҳдидларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, шунингдек, замон талабларидан келиб чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Қуролли Кучларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Қуролли Кучлар тизимига ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юқори даражадаги, малакали, маънан ва жисмонан йетук, салоҳиятли кадрларни йетиштириб чиқаришдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелъдаги “Жамоат хавфсизлигининг таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5077-сонли Қарорига асосан 2021 йил 3 июлъ куни ташкил етилган.