Бугун Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети магистратурасини тамомлаган …

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети магистратурасини тамомлаган тингловчиларнинг битируви…

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети магистратурасини тамомлаган тингловчиларнинг битирувига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.  

Маълумки, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилди. Ўтган қисқа давр ичида Миллий гвардия тизимида кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизими жорий этилди.

Миллий гвардия тизимида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ўзига хос амалиёти йўлга қўйилди, хусусан, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига асосан мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигига бўлган ҳар қандай таҳдиднинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ–5077-сон “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Миллий гвардия ҳарбий-техник институти негизида Жамоат Хавфсизлиги Университети ташкил этилди.

Университетда кадрлар тайёрлаш сифати тубдан такомиллаштирилиб, мавжуд 5 та таълим йўналиши ўрнида 23 та таълим йўналиши бўйича ўқитиш жорий этилди. Жумладан, кундузги таълим шакли бўйича курсантлар сафига 10 та ва умумфуқаровий асосда 3 та, сиртқи таълим шаклига 2 та жами бўлиб 15 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 5 та ҳарбий ва 3 та умумфуқаровий жами бўлиб 8 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. 

Шу мақсадда 2022/2023 ўқув йили учун магистратурага 5 та мутахассислик бўйича жами 46 нафар ҳарбий хизматчи тингловчилар сафига ўқишга қабул қилинди. Жумладан:

1. “Жамоат хавфсизлигини тезкор-тактик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти” мутахассислиги бўйича – 14 нафар; 

2. “Тарбиявий-психологик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти” мутахассислиги бўйича – 12 нафар; 

3. “Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш” мутахассислиги бўйича – 10 нафар; 

4. “Қўриқлаш фаолиятини таъминлашнинг қўмондонлик-муҳандислик фаолияти” мутахассислиги бўйича – 5 нафар; 

5. “Иқтисодий хавфсизлик” мутахассислиги бўйича – 5 нафар. 

Шулардан 28 нафари Миллий гвардия, 6 нафари Мудофаа вазирлиги ва 12 нафари Ички ишлар вазирлиги ҳарбий хизматчиларидир. 

Ўқув жараёни илмий даража ва илмий унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар томонидан ташкил этилди. Тингловчилар томонидан Жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган илмий-тадқиқот йўналишида бугунги кунда долзарб бўлган магистрлик диссертацияси мавзулари бўйича изланишлар олиб борилди. Ўқув йили давомида тингловчилар ҳар бирининг камида 5 та илмий мақола, 5 та тезислари илмий-амалий республика ва хориж журналларида ва тўпламларда нашр этилди.

Машғулотлар асосан амалиёт билан боғлаган ҳолда олиб борилди. Хусусан, амалий машғулотлар республика Олий суди, Тошкент шаҳар ва туман судларида, республика прокуратурасида, ИИВ криминаластик полигонларида, Мудофаа вазирлигининг ҳарбий полигонларида, Миллий гвардия маркизий девони ва Тошкент шаҳар ва вилоят бошқармаларида, Миллий гвардия қўриқлаш бошқармасида соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Бу, аввало, муҳтарам Президентимиз томонидан Миллий гвардияга 

ва бошқа куч тузилмаларига жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан яратиб берилган имконият ва шарт-шароитлар, шунингдек, университет жамоасининг самарали меҳнатлари натижасидир.

Сафда турган магистратура битирувчиларига ўтган давр мобайнида тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан мутахассисликлар бўйича замонавий моддий-техник база асосида таълим-тарбия берилди. Университетда таҳсил олиш жараёнида уларни юксак профессионал тайёргарликка, энг илғор инновацион билим ва кўникмаларга эга бўлишларига, хорижий тилларни ўрганишларига алоҳида аҳамият берилди. Натижада битирувчиларнинг ҳарбий ва ҳуқуқий билим ва кўникмалари юксалиш билан бирга, уларнинг қалбида янада ватанпарварлик, садоқат ва матонат туйғулари шаклланди.

Амалга оширилган ишлар натижасига кўра:

1 нафар тингловчи чет тили бўйича халқаро В2 (CEFR) сертифакатини олди;

4 нафар тингловчи амалга оширган илмий ишлари доирасида Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилаган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан гувоҳномага эга бўлди. Хусусан, - “Тоифаланган объектларни қўриқлашда учувчисиз учувчи қурилмалардан фойдаланиш учун дастурий таъминот”, “Зирхли (ўқ ўтказмайдиган) жалюзилар”, “Техник қўриқлаш воситалари. Дарслик”, “Система тревожного оповешения - БОНГ” шулар жумласидандир.  

Тадбирда сўзга чиққан Университет бошлиғи полковник Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович Университет магистратурасини илк бор битирувчиларини келгусида қандай лавозимларда хизмат қилишмасин, юксак масъулият, ҳалоллик ва камтарлик фазилатларини намоён этишларини, она Ватани, халқи ва Президентига бир умр содиқ қолишларини таъкидлади. Шундан кейин битирувчиларга магистрлик дипломлари тантанали равишда топширилди.

 Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони ўринбосари полковник Мамаюсупов Сарвар Дехқонович сўзга чиқиб, магистратура тингловчиларини Университет магистратурасини тамомлаганликлари, магистр деган шарафли номга сазовор бўлганликлари билан самимий муборакбод этди. Сўнгра ҳарбий оркестр садолари остида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони, Университет профессор-ўқитувчилари ва магистратурани битирувчи тингловчилар сўзга чиқиб, битирувчиларни унутилмас байрам билан табриклашди.

Тадбир тафсилотларини республикамиз оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида, мухбир ва журналистлар ташриф буюришди. 

Мазкур тадбирнинг барча иштирокчилари кўзларида қувонч 

ва хурсандчилик яққол намоён бўлди.

 

358
Chop etish
Text to speech