Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони ўринбосари полковник С.Д.Мамаюсупов ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи полковник М.Рустамбаевлар Фурқат туманидаги Комиловлар хонадони фарзандлари ҳолидан хабар олиб, болажонлар томонидан тайёрланган қўл меҳнатлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, самимий суҳбат тарзида ўтган учрашувда фарзандлар ўзларининг хоҳиш-истаклари ҳамда келажакда ўз олдиларига қўйган мақсадлари ҳақида ўртоқлашдилар.