BILIM, SADOQAT, JASORAT
Fan doktori (DSc)
Falsafa doktori (PhD)
Professor
Dotsent
Jahon iqtisodiyotiga integrallashuv sharoitida iqtisodiy xavfsizlikni ta’minlash masalalari: xalqaro tajriba, nazariya va amaliyot
Xalq va armiya – bir tanu bir jon!
Toshkent viloyati Zangiota tumanida joylashgan 14-o‘rta ta’lim maktabida "Umumiy o‘rta ta’lim maktablarida sodir bo‘lish ehtimoli yuqori bo‘lgan favqulotda holatlarda maktab rahbariyati va huquqni muhofaza qilish organlarining harakatlarini muvofiqlashtirish
DIQQAT E’LON!
Jinoyatchilikka qarshi kurashishda hudud metodikalarining samaradorligini oshirish muammolari
Mustaqil tadqiqotchilarning faoliyatini oʻrganish boʻyicha Monitoring komissiyasi a'zolari ishlar olib bordi
Turayeva Sayyora Rustambayevna
Xashimova Saboxat Abdullayevna
Nasirova Saodat Abdullayevna
Jamoat xavfsizligi universitetiga umumharbiy asosda kunduzgi talim shakliga kursantlarni oqishga qabul qilish belgilangan bolib ular universitetning Bakalavriat fakultetida oqitiladi.
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида хорижий ҳарбий кадрларни ўқитиш тартиби ва муддатлари ҳақида МАЪЛУМОТ Университетда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш белгиланган тартибда тузиладиган икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида амалга оширилади. Университетда хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш харажатлари қуйидаги тартибда қопланади: беғараз асосда таълим ва таъминот (кийим-кечак, озиқ-овқат, пул таъминоти, коммунал хизмат) харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган пул маблағлари ҳисобидан, ўқиш даври мобайнида тураржой харажатлари (бакалавриат дастури бўйича ўқитиладиган курсантлардан ташқари) юборувчи томонлар ҳисобидан; имтиёзли асосда таълим харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган пул маблағлари ҳисобидан, таъминот (кийим-кечак, озиқ-овқат, пул таъминоти, коммунал хизмат), ўқиш даври мобайнида тураржой харажатлари (бакалавриат дастури бўйича ўқитиладиган курсантлардан ташқари) эса юборувчи томонлар ҳисобидан; тўлов асосида таълим ва таъминотнинг барча харажатлари юборувчи томонлар ҳисобидан. Университетда хорижий ҳарбий кадрларни беғараз, имтиёзли ва тўлов асосида тайёрлаш тартиби, уларнинг пул таъминоти, моддий-техника ва бошқа таъминот турларининг ўзига хослиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида тузилган шартнома (битим)ларига мувофиқ белгиланади. Университетга хорижий ҳарбий кадрлар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади. Университет томонидан хорижий ҳарбий кадрларга мавжуд (шартнома (битим)ларда кўрсатилган) мутахассисликлар бўйича таълим берилади. Жамоат хавфсизлиги университетида хорижий ҳарбий кадрлар учун таълим турлари: Бакалавриат; Магистратура; Кадрлар малакасини ошириш; Олий таълимдан кейинги таълим (фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари учун докторантура ва мустақил изланувчилик). Хорижий ҳарбий кадрлар учун бакалавриат йўналишлари (Таълим шакли кундузги. Ўқиш муддати: 4 йил): Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти (Бериладиган малака: соҳалар бўйича менежер); Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш (Бериладиган малака: психолог); Аниқлаш ва қўриқлаш тизимларидан фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислик фаолияти (Бериладиган малака: муҳандис). Хорижий ҳарбий кадрлар учун магистратура мутахассисликлари (Таълим шакли кундузги. Ўқиш муддати: 1 йил): Жамоат хавфсизлигини тезкор-тактик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти (Бериладиган малака: соҳалар бўйича менежер); Тарбиявий-психологик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти (Бериладиган малака: психолог); Қўриқлаш фаолиятини таъминлашнинг қўмондонлик-муҳандислик фаолияти (Бериладиган малака: электротехник комплекслар ва тизимлар муҳандиси). Хорижий ҳарбий кадрлар учун малака ошириш курслари (ўқиш муддати ‒ 1 ой): Жамоат тартибини сақлаш; Биноларда қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш ва ҳаво кемаларида, жамоат ва темир йўл транспортларида гаровдагиларни озод қилиш тактикаси; Шаҳар шароитларида жамоат тартибини сақловчи бўлинмалар ҳарбий хизматчи ва ходимларининг ҳаракат тактикаси. Хорижий ҳамкорлар билан шартномалар ҳамда Университетнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, хорижий ҳарбий кадрлар ва ходимлар Университетда ташкил этилувчи бошқа малака ошириш курсларига ҳам қабул қилиниши мумкин. Университетда олий таълимдан кейинги таълимнинг асосий фан тармоқлари: 00.00 ‒ Ҳарбий фанлар; 00.00 ‒ Юридик фанлар; 00.00 ‒ Педагогика фанлари. Хорижий ҳамкорлар билан шартномалар ҳамда Университетнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, хорижий кадрлар учун бошқа фан тармоқлари бўйича ҳам олий таълимдан кейинги таълим ташкил этилиши мумкин.
Jamoat xavfsizligi universitetiga umumfuqaroviy asosda kunduzgi talim shakliga talabalarni hamda sirtqi talim shakli boyicha harbiy xizmatchilarni oqishga qabul qilish belgilangan bolib ular universitetning Maxsus fakultetida oqitiladi.
Universitetda magistratura dasturi bo'yicha o'qitish jarayoni bir yillik o'qish muddati bilan amaliy faoliyatga yonaltirilgan holda tashkil etilib, bitiruvchilarga oliy ta'limning ikkinchi bosqichini tamomlaganligini tasdiqlovchi diplom beriladi.
Fakultet ilmiy-pedagogik kadrlarni tayyorlashni ikki bosqichda tayanch doktorantura va doktorantura shaklida faoliyat yuritadi.